Хивада «Ўзгарувчан дунёда стратегик ҳамкорлик» мавзусида Марказий Осиё ва Германия экспертлари форуми бўлиб ўтади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил 16–17 апрель кунлари Хива шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия экспертларининг биринчи форуми бўлиб ўтади.

Тадбир Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил сентябрь ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Германия» саммитида илгари сурган ташаббусини амалга ошириш доирасида ташкил этилмоқда.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси ҳамда Фридрих Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилмоқда.

Форумда Германия ва Марказий Осиё давлатларидан етакчи таҳлил марказлари раҳбарлари, нуфузли экспертлар, илмий ва таълим доиралари вакиллари, шунингдек бизнес ҳамжамияти вакилларидан иборат 50 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашади.

Учрашувнинг асосий мақсади «Марказий Осиё + Германия» формати доирасида сифатли таҳлилий қўллаб-қувватлашни таъминлайдиган доимий фаолият юритувчи экспертлар платформасини ишга туширишдан иборат.

Муҳокаманинг асосий йўналишлари сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, иқтисодий кооперация ва саноат шериклигини ривожлантириш, рақамли трансформацияни жадаллаштириш, шунингдек академик алмашинувлар ва тартибга солинган меҳнат миграциясини ривожлантириш орқали инсон капиталига сармоя киритиш масалаларини қамраб олади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бонд омборлари фаолиятини ривожлантириш режалаштирилмоқда

Президенти электрон тижоратни ривожлантириш ва бонд омборлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Бонд омборлари — бу импорт қилинган...

Больше похожих статей