Telegram мессенжери маъмурияти 7 апрель куни 100,7 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклади. Бу ҳақда ОАВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бундан аввал ҳам шунга ўхшаш кўрсаткич 17 март куни 100 мингдан ошган эди, бу эса платформада модерация янада кучайиб бораётганини кўрсатади.
2026 йил бошидан буён Telegram жамоаси қарийб 12 миллион ҳамжамиятни блоклаган. Хусусан, улардан тахминан 154,8 мингтаси шаҳвоний мазмундаги материалларни тарқатгани учун, яна қарийб 53,9 мингтаси зўравонликка чақириқ ва терроризм тарғиботи сабабли ёпилган.
Шу билан бирга, 2025 йилда мессенжер 44 миллиондан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклаган бўлиб, бу 2024 йил кўрсаткичларидан қарийб 2,7 баробар кўпдир.

