Афғон қозонлар ичида яширилган қарийб 191 килограмм гашиш аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Сурхондарё вилоятида гиёҳвандлик воситалари контрабандасига қарши ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида йирик миқдордаги наркотик моддаларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.

Давлат хавфсизлик хизмати, Чегара қўшинлари ҳамда божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилган тадбирлар доирасида Афғонистондан “Термиз автойўл” халқаро ўтказиш пункти орқали кириб келган юк автомашинаси текширувдан ўтказилди.

Маълум қилинишича, Денов шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги “Hyundai” русумли юк машинаси олдиндан кузатувга олинган бўлган. Чуқурлаштирилган текширув жараёнида автомашина юкхонасидаги 750 дона афғон қозонларининг 210 таси ичига хуфиёна тарзда наркотик модда яширилгани маълум бўлди.

Экспертизага кўра, аниқланган модданинг умумий тахминий оғирлиги 190 килограмм 800 граммни ташкил этувчи гашиш экани белгиланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур афғон қозонлари Марказий Осиё давлатларидан биридаги хўжалик юритувчи субъект номига юборилаётган бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Лондон акциялар бозорига чиқмоқда

Ўзбекистон илк бор жаҳон акциялар бозорига чиқмоқда. Миллий инвестиция фонди маҳаллий компаниялар акцияларини бир вақтнинг ўзида Лондон ва Тошкент...

Больше похожих статей