ҚҚС бўйича махинациялар орқали 2 млрд сўмни талон-торож қилишга уриниш бартараф этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар давлат бюджетидан қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) ноқонуний қайтариб олиш бўйича йирик схемани фош этди. Тезкор тадбирлар Тошкент ва Чирчиқ шаҳарлари, шунингдек Навоий ва Андижон вилоятларида бир вақтнинг ўзида ўтказилди.

Тергов маълумотларига кўра, схемани Андижонлик 55 ёшли тадбиркор ҳамда муқаддам судланган МЧЖ ходими ташкил этган. Улар Навоий вилоятидаги корхона раҳбарига давлат бюджетидан ноқонуний равишда 2 миллиард сўм олишни таклиф қилган.

Бунинг учун гумонланувчилар амалда бажарилмаган қурилиш-монтаж ишлари ва материаллар етказиб берилгани ҳақида тахминан 20 миллиард сўмлик 10 та сохта электрон ҳисоб-фактура тайёрлаган.

Схемани амалга ошириш эвазига улар 340 миллион сўм миқдорида ҳақ талаб қилган ҳамда солиқ органларида гўёки коррупцион алоқалари борлигини билдирган.

Пул топшириш жараёни аввал судланган икки нафар воситачи орқали амалга оширилган. Жиноий гуруҳнинг барча аъзолари пулни олиш вақтида қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда солиқ органлари мансабдор шахсларининг эҳтимолий алоқадорлиги ўрганилмоқда. Тергов давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда спортчилар реабилитацияси ва спорт тиббиёти янги босқичга кўтарилади

Ўзбекистонда спорт тиббиёти тизимини кенг қамровли ислоҳ қилиш режалаштирилмоқда. Энди спортчиларни тиклаш, диагностика ва уларнинг ҳолатини назорат қилиш ишлари...

Больше похожих статей