“El-yurt umidi” жамғармаси 10-апрел куни матбуот анжумани ўтказади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

“El-yurt umidi” жамғармаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилмоқда. Унда жамғарманинг 2025 йил якунлари сарҳисоби ҳамда 2026 йил учун 1-очиқ стипендия танлови жараёнлари муҳокама қилинади.

Тадбир 2026 йил 10 апрель куни соат 11:00 да Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 30-уй (1-қават) манзилида бўлиб ўтади.

Матбуот анжумани давомида жамғарма томонидан 2025 йил мобайнида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан батафсил маълумот берилади. Шунингдек, 2026 йилги 1-очиқ стипендия танловида иштирок этиш шартлари, саралаш босқичлари ҳамда номзодларга қўйиладиган талаблар ҳақида ҳам маълумот тақдим этилади.

Таъкидланишича, мазкур танлов иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг халқаро таълим имкониятларидан фойдаланишини кенгайтиришга қаратилган.

Қўшимча маълумотлар жамғарманинг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Америка–Ўзбекистон бизнес ва инвестициялар бўйича кенгаши фаолиятининг расман бошланиши муносабати билан тантанали кечки овқат ўтказилди

«Оқ уй, Давлат департаменти, Савдо вазирлигидаги ҳамкорларимизга, шунингдек Марказий Осиё давлатлари элчиларига Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо муносабатлари тарихида...

Больше похожих статей