Қандли диабетни кўз фотосуратлари орқали аниқлаш йўли топилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Қандли диабетнинг қатор хавфли асоратлари бор. Масалан, узоқ муддат қонда глюкоза даражаси юқори бўлиши бора-бора кўриш қобилияти пасайиши ва ҳатто бутунлай йўқолишига олиб келиши мумкин. Бу патология тиббиётда диабетик ретинопатия деб номланади.

Аммо кеч босқичда намоён бўладиган мазкур асоратлар аслида анча аввал, яширин аломатлар билан бошланади. Шу боис қандли диабет билан оғриган беморларга тез-тез офтальмолог кўригидан ўтиб туриш тавсия этилади.

Россиялик олимлар бу жараённи янада осонлаштириш чорасини топди. Улар яратган нейротармоқ кўз фотосуратлари орқали диабет оқибатида юзага келадиган тўр парда патологиясини аниқлаш имконини беради.

Инновацион ишланма математик модель асосида ишлайди. Яъни махсус дастур сунъий интеллект ёрдамида диабетик ретинопатияга эрта босқичда, 88,7 фоиз аниқликда ташхис қўяди. Бунинг учун нейротармоққа бемор кўзлари суратлари жойлаштирилиши кифоя.

Олимлар яратган янги модель фотосуратларни ўта юқори тезликда таҳлил қилиб, тўр пардаги қон кетиши, липидлар тўпланиши, томирлар ўсиши ва улар деворларининг ингичкалаши каби белгиларга кўра, хасталикни аниқлаб беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳаллаларда ва автомобиль йўлларида «ётувчи полицейскийлар» ҳамда сунъий нотекисликлар ўрнатиш тақиқланиши мумкин

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири атрофлича муҳокама қилинди. Муҳокама давомида сўнгги йилларда мамлакатда автомобиль...

Больше похожих статей