Ёшларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган қатламини қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни мамлакат мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Ёш фуқароларнинг таълим олиши, касбий тайёргарлиги ва бандлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Ушбу ташаббусларнинг давоми сифатида йиғилишда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган йигитларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб муддатли ҳарбий хизматчилар учун қатор янги имтиёз ва имкониятлар жорий этилади. Жумладан, уларга хизмат давомида олий таълим муассасаларига ўқишга кириш ва масофавий таълим олиш ҳуқуқи берилади. Ҳарбий қисмларда таълим муассасалари билан ҳамкорликда тайёрлов курслари ва кириш имтиҳонларига тайёргарлик тизими ташкил этилади.

Контракт асосида хизматга ўтган ҳарбийлар таълим учун имтиёзли фоизсиз кредитлардан фойдаланишлари мумкин бўлади. Шу билан бирга, улар ҳарбий факультет талабаларига тенглаштирилади ва ўқишни тугатгандан сўнг уларга «захирадаги лейтенант» ҳарбий унвони берилади.

Намунали хизмат ўтаган, шунингдек республика ва халқаро спорт мусобақалари ҳамда фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришган ҳарбий хизматчилар учун тест синовларисиз олий таълим муассасаларига кириш имконияти ҳам назарда тутилган.

Қўшимча равишда хизмат давомида “Бир аскар — бир касб” тамойили асосида 3 ойдан 6 ойгача бўлган қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади ва уларни тамомлаганларга давлат намунасидаги сертификат берилади.

Хизматни тугатган ва хусусий секторда ишлашни режалаштираётган ёшларга касбий ўқиш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан ваучер асосида қоплаб берилади. Давлат органларида ишлашни истаганларга эса ишга қабул қилишда тест натижаларига 10 фоизлик қўшимча устама берилади.

Ҳарбий хизматчилар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилдан бошлаб ҳар йили “Маънавият қалқони” республика танлови ўтказилади. У тўрт босқичдан — ҳарбий қисмдан то умумреспублика финалигача бўлади. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар, жумладан бош соврин — замонавий электромобиль, шунингдек пул мукофотлари ва дипломлар билан тақдирланади.

Давлат раҳбари тақдим этилган ташаббусларни маъқуллади ва уларни самарали амалга ошириш бўйича топшириқлар берди. Қайд этилдики, мазкур чора-тадбирлар билимли, малакали ва ватанпарвар кадрлар захирасини шакллантиришга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ пойтахтида Саида Мирзиёева элчи Серджио Гор билан учрашди

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигининг асосий масалалари муҳокама қилинди. Мазкур мулоқот Кенгаш фаолиятининг расман бошланиши арафасида бўлиб ўтди. Ушбу тузилма...

Больше похожих статей