469 мингдан ортиқ ижара шартномаси рўйхатга олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда солиқ органлари томонидан 469 мингдан ортиқ ижара шартномалари ҳисобга қўйилди. Мазкур шартномалар асосида жами 193,9 миллиард сўм солиқ ҳисобланган.

Жисмоний шахслар ўртасида тузилган 334,4 мингта ижара шартномаси бўйича 148,7 миллиард сўм даромад солиғи ҳисобланди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг январь–февраль ойларига нисбатан шартномалар сони 16,8 фоизга, ҳисобланган солиқ миқдори эса 115,2 фоизга ошганини кўрсатади.

Юридик шахслар ўртасида тузилган 134,7 мингта шартнома бўйича эса 45,2 миллиард сўм солиқ ҳисобланган. Ушбу йўналишда шартномалар сони 24,8 фоизга, солиқ тушумлари эса 19,1 фоизга ўсган.

Алоҳида қайд этилишича, уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлар солиқдан озод этилган. 2026 йилнинг январь–февраль ойларида мазкур имтиёз доирасида 19 миллиард сўм даромад солиғи қўлланилмаган.

Ҳисобот даврида талабалар билан 74,9 мингдан ортиқ ижара шартномалари тузилган бўлиб, ижарада яшовчи талабалар сони 106 минг нафардан ошган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1-майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 куни «Автомобилсиз кун» ҳамда «Автомобилсиз ҳафта» акциялари ташкил этилади

Ташаббус доирасида йил охиригача Тошкентдаги барча автомобилларга эко-стикерлар берилади ва шаҳар ҳаво ифлосланиш даражасини назорат қилиш учун «қизил», «сариқ»...

Больше похожих статей