Тошкентда 31 март куни режалаштирилган таъмирлаш ишлари сабаб айрим туманларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар қилди Hududgaz Poytaxt компанияси.
Чекловлар бир неча соат давом этади ва қуйидаги маҳаллаларни қамраб олади:
Яккасарой тумани — соат 11:00 дан 13:00 гача («Шоҳжаҳон» маҳалласи);
Янгиҳаёт тумани — соат 11:00 дан 13:00 гача («Янги турмуш» маҳалласи);
Мирзо Улуғбек тумани — соат 11:00 дан 13:00 гача («А. Навоий», «Геологлар», «Жасорат», «Геофизика» маҳаллалари);
Сергели тумани — соат 10:00 дан 12:00 гача («Соҳибқирон», «Янги Сергели», «Эзгулик», «Зийнат» маҳаллалари);
Учтепа тумани — соат 10:00 дан 12:00 гача («Катта Кани» маҳалласи).
Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг газ таъминоти қайта тикланади.

