Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб аҳоли ўртасида оммалашган “10 минг қадам пиёда” ташаббуси қайта йўлга қўйилади.
Лойиҳа доирасида Соғлом турмуш тарзи платформасини қайта фаоллаштириш режалаштирилган. У орқали аҳоли ўртасида соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда экологик маданиятни шакллантириш кўзда тутилмоқда.
Ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили 10 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган. Мазкур маблағлар рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш ва иштирокчиларни фаол жалб этишга йўналтирилади.
Маълумот учун, мазкур платформа илк бор 2021 йилда ишга туширилган бўлиб, у пайтда фойдаланувчиларга кунлик 10 минг қадам юргани учун пулли рағбатлантириш тизими жорий этилган эди. Кейинчалик ушбу механизм ўзгартирилиб, турли мукофотлар асосида янги форматга ўтказилган.

