“Қаҳрамон табиб” саҳифасидаги реклама қонун талабларига зид деб топилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида ижтимоий тармоқларда “Қаҳрамон табиб” номи билан танилган фуқаро Сиражов Қаҳрамон Қудратович томонидан қонун талабларига зид реклама жойлаштирилгани аниқланди.

Маълум бўлишича, у ўзига тегишли “@kakhramon” саҳифасида биологик фаол қўшимчаларни тарғиб қилар экан, маҳсулот хусусиятларини бўрттириб кўрсатган, нотўғри таққослашларга йўл қўйган ҳамда истеъмолчиларга тўлиқ ва ишончли маълумот тақдим этмаган.

Таъкидланишича, бундай реклама истеъмолчиларда мазкур маҳсулотлар дори воситаси ёки даволовчи хусусиятга эга деган нотўғри тасаввурни шакллантириши мумкин.

Амалдаги қонунчиликка кўра, биологик фаол қўшимчалар рекламаси уларни дори сифатида кўрсатмаслиги, даволаниш ҳолатларига ҳавола қилмаслиги, миннатдорлик изҳорлари ёки шахсий тажрибаларни келтирмаслиги лозим. Шунингдек, соғлом овқатланишни рад этишга ундаш, илмий тадқиқотлар ёки давлат рўйхатидан ўтганлиги орқали дори воситаларига нисбатан афзалликлар ҳақида тасаввур уйғотиш ҳам тақиқланади.

Бундан ташқари, бундай маҳсулотлар рекламаси албатта улар дори воситаси эмаслиги ҳақида огоҳлантириш билан берилиши шарт. Шунингдек, биологик фаол қўшимчалар бўйича рағбатлантирувчи акциялар ўтказишга йўл қўйилмайди.

Қўмита томонидан аниқланган ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўрилгани маълум қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Исломий банк фаолиятини тартибга солувчи қонун қабул қилинди

Ўзбекистонда исломий молия тизимини ривожлантиришга қаратилган қонун қабул қилинди. Ушбу ҳужжат исломий банк фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга хизмат...

Больше похожих статей