Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Тошкентда Тожикистон элчихонасининг янги биносини очди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,660участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил 26 март куни Тожикистон Республикаси Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Тожикистон элчихонасининг янги биносини очиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон иштирок этиб, рамзий лентани кесиш орқали янги дипломатик мажмуанинг фаолиятига старт берди.

Икки давлат раҳбарлари замонавий мажмуа инфратузилмаси билан танишди. Унда элчихона ва консуллик бўлимлари учун маъмурий бинолар, элчи резиденцияси, шунингдек дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари учун турар жойлар мавжуд.

Маросим якунида давлат раҳбарлари Фахрий меҳмонлар китобига ёзув қолдирди ҳамда дипломатик ваколатхона ҳудудида дарахт экишди.

Янги элчихона биносининг очилиши Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойилларига асосланган муносабатлар янада мустаҳкамланаётганининг навбатдаги исботи бўлди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда таъмирлаш ишлари сабаб 7 туманда газ таъминоти вақтинча ўчирилди

27 март куни Тошкент шаҳрининг қатор туманларида табиий газ таъминоти вақтинча чекланди. Бу газ тармоқларида олиб борилаётган режали таъмирлаш...

Больше похожих статей