Агробизнес AgroWorld Uzbekistan 2026 да учрашмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,660участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил 25–27 март кунлари «Ўзэкспомарказ»да «Қишлоқ хўжалиги – AgroWorld Uzbekistan 2026» 21-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Бу йил кўргазмада Австрия, Бельгия, Беларусь, Германия, Дания, Ҳиндистон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Нидерландия, Польша, Россия, АҚШ, Туркия, Ўзбекистон, Франция ва Япониядан 162 та компания иштирок этмоқда.

Жорий экспозиция замонавий агросаноат ишлаб чиқариши учун долзарб бўлган амалий технологик ечимларни намойиш этишга қаратилган. Тақдим этилган ишланмалар паррандачилик ва чорвачилик, озуқа ишлаб чиқариш, ветеринария, донни қайта ишлаш ва сақлаш, шунингдек ҳосилдорликни ошириш ва ўсимликларни ҳимоя қилишга оид агрокимёвий ечимларни қамраб олади.

Айниқса, паррандачилик бўлими кенг қамровда тақдим этилган бўлиб, у селекция, инкубация, парваришдан тортиб маҳсулотни қайта ишлаш, сақлаш ва логистикагача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш занжирини ўз ичига олади.

Бу ерда қафас ва полда сақлаш ускуналари, озиқлантириш, сув бериш, вентиляция ва микроклиматни сақлаш тизимлари, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш технологиялари, шунингдек инкубаторлар ҳамда тухумларни йиғиш, саралаш, қадоқлаш ва ташиш ускуналарини кўриш мумкин.

Замонавий паррандачилик учун ечимларни тақдим этган компаниялардан бири — Беларусьнинг Sagrada компаниясидир. У 13 йилдан буён фаолият юритиб, МДҲ мамлакатлари бозорларига ихтисослашган. Ўзбекистонда 2019 йилдан ишлаб келмоқда, 2023 йилда эса филиал ва омбор очган. Асосий йўналиши — саноат паррандачилиги корхоналарини жиҳозлаш, айниқса бройлер етиштириш ва тухумчилик йўналишидаги хўжаликлар билан ишлаш.

Компаниянинг тижорат директори Марина Юруть таъкидлашича, Sagrada микроклиматни автомат бошқариш ва ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш тизимларини таклиф этади. Жорий кўргазмада инкубацион тухум олиш учун мўлжалланган автоматик уялар тақдим этилган бўлиб, бундай технологиялар бошқа иштирокчиларда мавжуд эмас. Бу ечим инсон иштирокини минималлаштириш, касалликлар тарқалиш хавфини камайтириш ва паррандалар ўсиши учун оптимал шароит яратиш имконини беради. Компания шунингдек 24/7 хизмат кўрсатишни таъминлайди, масофавий кириш тизимлари орқали мижозларга тезкор ёрдам кўрсатилади. Тошкентда омбор мавжудлиги эҳтиёт қисмларни тез етказиб бериш имконини яратади.

Агар Sagrada бешинчи бор AgroWorld Uzbekistan’да иштирок этаётган бўлса, Қозоғистоннинг «Гермес-4» компанияси учун бу Тошкентдаги илк иштирокдир.

«Гермес-4» чорвачилик учун комбикорм ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Кўргазмада комбикорм, премикслар, озуқа қўшимчалари ва концентратлар ишлаб чиқариш технологиялари, шунингдек чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари учун комплекс ечимлар намойиш этилмоқда.

Компания вакили Бауржан Тажбаевнинг айтишича, «Гермес-4» 2016 йилдан буён йирик ва майда шохли чорва, паррандачилик, шунингдек балиқчилик, от ва чўчқачилик учун комбикорм ишлаб чиқаради. Рецептуралар компания мутахассислари томонидан ишлаб чиқилади ва мижозлар эҳтиёжларига мослаштирилади. Асосий мижозлар — йирик паррандачилик фабрикалари ва озиқлантириш майдонлари. Компания асосан улгуржи етказиб беришга ихтисослашган, минимал буюртма ҳажми — тахминан 68 тонна (бир темир йўл вагони). Ўзбекистонда бир қатор корхоналар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Кўргазмада иштирок этиш янги мижозлар билан танишиш ва брендни оммалаштириш имконини беради.

Ўзбекистон компаниялари ҳам паррандачилик ва чорвачилик ускуналари, озуқа, премикслар, ветеринария препаратлари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ишлаб чиқарувчилари сифатида тақдим этилган. Шу билан бирга, иштирокчиларнинг 87 фоизи хориждан келган бўлиб, улар орасида агросаноат соҳасидаги етакчи жаҳон ишлаб чиқарувчилари бор.

Хитойнинг Shandong Sinder компанияси мамлакатдаги ветеринария вакциналари ишлаб чиқарувчи етакчи бешта компания қаторига киради. У бу йил кўргазмада илк бор иштирок этмоқда ва Viteria дистрибьютори билан ҳамкорликда қатнашмоқда.

Компания менежери Джоселин Ли маълум қилишича, ўтган йили Ўзбекистонда паррандалар учун ветеринария вакциналари савдоси ҳажми 200 минг доллар атрофида бўлган. Жорий йилда бу кўрсаткични 300 минг долларга етказиш режалаштирилмоқда. Вакциналарнинг асосий афзаллиги — маҳаллий вирус штаммларига мослаштириш имкониятидир, бу эса маҳаллий шароитларда юқори самарадорликни таъминлайди. Кўргазмада универсал вакциналар ҳамда Ўзбекистон бозорига мослаштирилаётган маҳсулотлар намойиш этилмоқда. Компаниянинг асосий мақсади — маҳаллий мутахассисларни ўз маҳсулотлари билан таништириш ва уларга нисбатан ишончни ошириш.

Кўргазма иштирокчилари дон ва дуккакли экинларни сақлаш, қайта ишлаш, ун ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналари, шунингдек ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан ҳам танишиш имкониятига эга.

Анъанага кўра, AgroWorld Uzbekistan’нинг иккинчи кунида Ўзбекистон фермерлар кенгаши кўмагида «Фермер куни» ўтказилади. Унда ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрокластерлар билан бевосита шартномалар тузиш имкониятига эга бўлади.

Уч кун давомида чорвачилик ва ўсимликшунослик соҳалари мутахассислари тажриба алмашиб, долзарб тенденцияларни муҳокама қилади ва ҳамкорликни йўлга қўяди. Бу эса Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг янада ўсиши ва модернизациясига хизмат қилади.

AgroWorld Uzbekistan 2026 кўргазмаси ташкилотчилари — Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia Group.

Динара Шамухамедова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда таъмирлаш ишлари сабаб 7 туманда газ таъминоти вақтинча ўчирилди

27 март куни Тошкент шаҳрининг қатор туманларида табиий газ таъминоти вақтинча чекланди. Бу газ тармоқларида олиб борилаётган режали таъмирлаш...

Больше похожих статей