Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида товарларни сертификатлаш ва рухсатномалар алмашинувида «E-Permit» рақамли тизимини жорий этиш режалаштирилган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,660участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил 26 март куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон тор доирада музокаралар ўтказди, шунингдек Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон раҳбари таъкидлашича, Тожикистон етакчисининг мазкур давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим босқич ва рамзий воқеа ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, ҳамкорликнинг янги формати икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиб, стратегик шерикликни аниқ ташаббуслар билан бойитади.

Томонлар ҳукуматлар, парламентлар ва тегишли идоралар даражасидаги алоқалар фаоллашганини мамнуният билан қайд этди. Ташрифга тайёргарлик доирасида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, саноат кўргазмаси, шунингдек ҳудудлар, ректорлар, олимлар, ёшлар ва таҳлил марказлари форумлари ўтказилди. Шу кунларда Ўзбекистонда Тожик маданияти ва киноси кунлари ҳам бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш давомида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди, мавжуд салоҳият таҳлил этилди ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қарорлар қабул қилинди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, транспорт ўзаро боғлиқлигини кенгайтириш ва сув-энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган йил якунларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми асосан тайёр маҳсулотлар ҳисобига қарийб 1 миллиард долларни ташкил этди.

Давлат раҳбарлари 2030 йилга қадар ўзаро савдони 2 миллиард долларга етказиш имкониятларини кўриб чиқди. Бу мақсадга «Ойбек – Фотехобод» чегараолди савдо марказини ташкил этишни жадаллаштириш, товарларни сертификатлаш ва рухсатномалар алмашинувида «E-Permit» рақамли тизимини жорий этиш, шунингдек ўтиш пунктларини модернизация қилиш орқали эришиш режалаштирилган.

Шунингдек, тоғ-кон саноати, энергетика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, қурилиш ва бошқа соҳаларни қамраб олган саноат кооперацияси дастурини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди. Қўшма Инвестиция компаниясининг капитал базасини кенгайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни ишга тушириш зарурлиги қайд этилди.

Томонлар энергетика, сув хўжалиги, транспорт соҳаларидаги ҳамкорлик, шунингдек ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш, гуманитар, таълим ва илмий алмашинувларни кенгайтиришга ҳам эътибор қаратди. Йирик диаспоралар мавжудлигини инобатга олган ҳолда, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича беш йиллик режа ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, Марказий Осиё доирасида кўп томонлама форматларда яқин мулоқот ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади, шунингдек хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунларига кўра, эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишни таъминлашга қаратилган комплекс «йўл харитаси»ни тайёрлаш бўйича қарор қабул қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда таъмирлаш ишлари сабаб 7 туманда газ таъминоти вақтинча ўчирилди

27 март куни Тошкент шаҳрининг қатор туманларида табиий газ таъминоти вақтинча чекланди. Бу газ тармоқларида олиб борилаётган режали таъмирлаш...

Больше похожих статей