Ўзбекистон молиявий ва рақамли трансформацияни бошламоқда: янги марказлар ва исломий банкинг миллиардлаб инвестицияларни жалб этади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,660участниковПодписаться
- Advertisement -

25 март куни Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг молиявий ва технологик соҳаларини жадал ривожлантиришга қаратилган асосий ташаббуслар тақдимоти билан танишди. Унда Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш, «Enterprise Uzbekistan» бренди остида Халқаро рақамли технологиялар марказини ишга тушириш, шунингдек банк тизимига исломий молия механизмларини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жаҳон миқёсида инвестициялар учун рақобат кучайиб бораётган бир шароитда Ўзбекистон ўз имкониятларидан — табиий ресурслар, иқтисодий салоҳият ва жадал ислоҳотлардан максимал даражада фойдаланишга интилмоқда. Президент таъкидлаганидек, мавжуд геоиқтисодий вазият мамлакат олдида халқаро компаниялар ва капитални жалб қилиш учун тарихий имкониятлар очмоқда.

Жорий йилнинг ўзида 50 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилишдек улкан мақсадга эришиш учун инвесторлар учун қулай экотизим яратиш режалаштирилган. У замонавий инфратузилма, шаффоф бизнес муҳити, халқаро ҳуқуқий стандартлар ва қўшимча имтиёзларни ўз ичига олади.

Тошкент халқаро молия маркази асосий ўсиш драйверига айланади. Кутилмоқдаки, 2030 йилга бориб у қўшимча 20–25 миллиард доллар инвестиция жалб қилади, ЯИМнинг ҳар йиллик ўсишини 1 фоизгача таъминлайди ҳамда 15 минггача юқори малакали иш ўринлари яратади. Марказда Англия ва Уэльс умумий ҳуқуқи нормаларига асосланган алоҳида ҳуқуқий режим жорий этилади, шунингдек халқаро тижорат суди ва арбитраж маркази ташкил қилинади.

Марказ резидентлари капиталнинг эркин ҳаракати, валюта операциялари, замонавий тўлов воситалари, жумладан рақамли активлардан фойдаланиш, шунингдек солиқ ва виза имтиёзларига эга бўлади.

Иккинчи йўналиш — «Enterprise Uzbekistan» Халқаро рақамли технологиялар марказини ривожлантириш. У учун 2100 йилгача амал қиладиган махсус ҳуқуқий режим ва инновацион ечимларни синовдан ўтказиш имконини берувчи «регулятив песочница» жорий этилади. Марказ сунъий интеллект, стартаплар, илмий тадқиқотлар ва дата-марказларни ривожлантириш учун платформа бўлади. 2030 йилгача 1000 тагача компанияни жалб қилиш, 300 мингдан ортиқ иш ўринлари яратиш ва рақамли хизматлар экспортини 5 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

Учинчи стратегик йўналиш — исломий банкингни жорий этиш. Мамлакатда мурабаха, мушорака, мудораба, вакала каби ислом иқтисодиёти тамойилларига мос молиявий инструментлар босқичма-босқич жорий этилади. Уларни тартибга солиш учун Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилади.

Жорий йилдаёқ тижорат банкларидан бирида «исломий ойна»ни ишга тушириш, 2030 йилгача эса иккита тўлиққонли исломий банк ташкил этиш режалаштирилган. Бу чоралар қўшимча равишда тахминан 1 миллиард доллар инвестиция ва депозитларни жалб этиш имконини беради.

Президент мазкур ташаббуслар мамлакатда замонавий молиявий-технологик экотизимни шакллантириш учун асос бўлишини таъкидлаб, уларни амалиётга жадал жорий этиш бўйича топшириқ берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев Тошкент-Ҳумо халқаро аэропортида кутиб олди. Расмий...

Больше похожих статей