«Куксарой» қароргоҳида Эмомали Раҳмонни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,660участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил 26 март куни Куксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни расмий кутиб олишнинг тантанали маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев юксак меҳмонни самимий қарши олди ва уни минбарга таклиф қилди. Маросим давомида икки давлатнинг давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди, ҳарбий оркестр Ўзбекистон ва Тожикистон давлат мадҳияларини ижро этди.

Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафини кўздан кечирдилар ва икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари билан саломлашдилар.

Маросим ва қўшма суратга тушишдан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ўртасида музокаралар бошланди. Унда икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Дональд Трамп йўллаган мактубида Шавкат Мирзиёевни G20 саммитига таклиф этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампдан расмий мактуб келиб тушди. Унда Америка етакчиси давлатимиз...

Больше похожих статей