- Advertisement -
Ўзбекистонлик 11 ёшли Ясмина Ҳусниддинова Буюк Британиядаги машҳур Britain’s Got Talent лойиҳасида муваффақиятли иштирок этиб, ҳакамлар ҳайъатини ҳайратда қолдирди.
Саҳнага чиққан Ясмина ўзини қисқача таништириб, Буюк Британияга Ўзбекистондан оиласи билан кўчиб келганини маълум қилди. Илк чиқиши учун у Never Enough композициясини танлади.
Ижро жараёнида унинг овози ва саҳнадаги ишончи ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди. Натижада Ясмина тўртта «ҳа» жавобини олиб, кейинги босқичга йўлланма олди.
Шу тариқа у мазкур шоу тарихида иштирок этган илк ўзбекистонлик қатнашувчи сифатида қайд этилди.

