Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 26–27 март кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 26–27 март кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, шунингдек, икки давлат раҳбарлари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши ташкил этилиши режалаштирилган.

Кун тартибидан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган. Хусусан, сиёсий мулоқотни кенгайтириш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кучайтириш, саноат кооперацияси ва транспорт боғлиқлигини оширишга эътибор қаратилади.

Шу билан бирга, сув ва энергетика хавфсизлиги, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама марказида бўлади. Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиши кутилмоқда.

Ташриф якунида қатор янги қўшма лойиҳаларни ишга тушириш, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси хизмат кўрсатишнинг “ягона дарча” тизимига ўтмоқда

Марказий депозитарий томонидан мижозлар билан ишлашнинг янги формати — комплекс хизмат кўрсатиш шартномаси жорий этилди. Ушбу ҳужжат капитал бозори...

Больше похожих статей