- Advertisement -
Уртачирчиқ туманида фожиали ҳолат қайд этилди — уч нафар фуқаро ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган. Маълумотларга кўра, «Millar» дастурида айтилишича, ҳалок бўлганлар ҳодисадан атиги уч кун олдин ушбу уйда яшай бошлаган.
Маҳалла вакиллари таъкидлашича, бу ҳудудда аввал бундай ҳолатлар кузатилмаган.
Ҳалок бўлганлар орасида: 64 ёшли аёл, 41 ёшли аёл ва 14 ёшли ўсмир бор.
Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда, воқеанинг барча ҳолатлари аниқланмоқда.

