- Advertisement -
Ўзбекистонда 2026–2030 йилларга мўлжалланган экологияни муҳофаза қилиш бўйича умuммиллий лойиҳа тасдиқланди. Ҳужжат ҳаво сифатини яхшилаш, чўлланишга қарши курашиш ва табиатни асрашга қаратилган.
Лойиҳа доирасида кўкаламзорлаштириш ишларини кенгайтириш, саноат чиқиндиларини назорат қилиш ва экологик технологияларни жорий этиш режалаштирилган. Шунингдек, аҳолининг экологик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.










