1 апрелдан уй ва авто савдосида янги тартиб жорий этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,650участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк ҳамда 10 йилдан ошмаган транспорт воситаларини сотиш ва сотиб олишда ҳисоб-китоблар тўлиқ электрон шаклда, банк ва нотариус орқали амалга оширилади. Қўлдан-қўлга нақд пул бериш амалиёти бекор қилинади.

Янги тартибга кўра, харидор маблағни аввал банкдаги эскроу ҳисобга жойлаштиради. Нотариус шартномани тасдиқлагандан кейингина пул автоматик равишда сотувчи ҳисоб рақамига ўтказилади.

Тизимда банк маблағ мавжудлигини онлайн текширади, нотариус эса битимни расмийлаштиради. Агар шартнома тасдиқланмаса, маблағ харидорга қайтарилади.

2026 йил 1 апрелдан янги тартиб кучга киради ва унга кўра кўчмас мулк ҳамда ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифадаги транспорт воситаларини сотиш ва сотиб олишда барча ҳисоб-китоблар банк ва нотариус орқали электрон тарзда амалга оширилади, яъни олдингидек қўлдан-қўлга пул бериш амалиёти бекор қилинади ва бутун жараён назорат остига олинади.

Бу тартибда асосий “қоида” шуки, пул аввал банкда эскроу ҳисобда сақланади ва фақат шартнома нотариус томонидан тасдиқлангандан кейингина сотувчига ўтказилади. Энди жараённи тўлиқ тушуниш учун уни қадамма-қадам кўриб чиқамиз

1 қадам — харидор банкка мурожаат қилади, яъни уй ёки машина олишга келишилгандан кейин банкка ариза бериб, барча маълумотларни киритади: Шу ерда харидор ва сотувчи ҳақида маълумотлар, объект (уй ёки машина), шартнома суммаси ва ҳисоб рақамлар кўрсатилади ва жараён расман бошланади.

2 қадам — банк харидор учун махсус эскроу ҳисоб очади, яъни пул вақтинча сақланадиган алоҳида ҳисоб яратилади: Бу ҳисобнинг асосий маъноси шундаки, пул сотувчига дарров берилмайди, балки хавфсизлик учун банкда “музлатиб” қўйилади, шу билан ҳар икки томон ҳимоя қилинади.

3 қадам — харидор келишилган пулни эскроу ҳисобга қўяди, яъни нақд ёки нақдсиз тарзда маблағни банкка киритади: Агар уй ёки машина кредитга олинаётган бўлса, кредит берувчи банк бу ҳақда нотариусга электрон хабар юборади ва пул шартнома тасдиқлангандан кейин ўтказилади, яъни олдин эмас.

4 қадам — пул эскроу ҳисобга тушгандан кейин харидор ва сотувчи нотариусга бориб шартномани расмийлаштиришга мурожаат қилади: Бу ерда энди асосий ҳужжат — олди-сотди шартномаси тайёрланади.


5 қадам — нотариус шартномани тасдиқлашдан олдин банкдан электрон тарзда текшириш қилади,  яъни ҳисобда пул бор ёки йўқлигини аниқлайди. Банк бу сўровга реал вақтда жавоб беради. Агар пул етарли бўлмаса ёки эскроу ҳисоб ёпилган бўлса, нотариус шартномани тасдиқламайди, яъни битим амалга ошмайди.

6 — ҳаммаси тўғри бўлса, нотариус шартномани тасдиқлайди ва бу ҳақда банкка электрон хабар юборади: Шу пайтдан бошлаб битим расмий кучга киради.

7 қадам — нотариус тасдиқ бериши билан банк эскроу ҳисобдаги пулни автоматик равишда сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказади: Бу одатда шу куни ёки кейинги иш кунида амалга оширилади ва жараён инсон аралашувисиз дастурий тарзда бажарилади.

8 қадам — сотувчи ўз ҳисобига тушган пулни хоҳласа нақд қилиб олиши ёки ҳисобда қолдириши мумкин: Яъни пул аллақачон расман унинг мулкига айланган бўлади.

Шу ўринда муҳим савол — бу тартиб қайси машиналарга тегишли?
Ушбу низом ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт тоифаларига татбиқ этилади:
▪️M тоифа — йўловчи ташийдиган машиналар, яъни оддий енгил авто (Cobalt, Malibu, Tracker, электромобиллар, автобуслар)
▪️N тоифа — юк машиналари (Isuzu, KamAZ ва бошқалар)
▪️O тоифа — прицеп ва ярим прицеплар (трейлерлар, фура прицеплари)
▪️G тоифа — йўлтанламас машиналар (Niva, Land Cruiser ва бошқа 4×4 техникалар)

Яъни амалда деярли барча турдаги транспорт воситалари ушбу тартибга тушади. Агар қандайдир сабаб билан нотариус шартномани тасдиқламаса, унда харидор банкка мурожаат қилиб, эскроу ҳисобдаги пулни тўлиқ қайтариб олиши мумкин, яъни унинг пули “қотиб қолмайди”.

Мазкур тартиб енгил автомобиллар, юк машиналари, прицеплар ва йўлтанламас транспорт воситаларини қамраб олади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“10 минг қадам” ташаббуси қайта йўлга қўйилади

Ўзбекистонда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган “10 минг қадам пиёда” ташаббусини қайта тиклаш режалаштирилмоқда. Бу масала Президентга...

Больше похожих статей