Эҳсон ниқоби остидаги хатар: терроризмни молиялаштиришдан сақланинг

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,630участниковПодписаться
- Advertisement -

Инсоният тарихида эҳсон ва хайрия ишлари жамиятни бирлаштирувчи, муҳтожларга ёрдам берувчи эзгу қадриятлардан бири ҳисобланади. Ислом динида ҳам муҳтожларга ёрдам бериш, садақа ва закот бериш инсоннинг савобини кўпайтирувчи, жамиятда меҳр-шафқатни мустаҳкамловчи амал сифатида таъкидланган. Бироқ сўнгги йилларда айрим жиноий ва экстремистик гуруҳлар ана шу эзгу тушунчани суиистеъмол қилиб, “эҳсон” ёки “хайрия” ниқоби остида терроризмни молиялаштиришга уриниш ҳолатлари кузатилмоқда.

Ўтган йилнинг куз фаслида Корея телеканаллари орқали Жанубий Кореяда сохта хайрия орқали 663 минг доллар миқдорида пул йиғиб, террорчилик фаолиятини молиялаштирган ўзбекистонлик йигит ушланганлиги тўғрисидаги хабарлар кенг тарқалди.

Маълум бўлишича, 29 ёшли ўзбекистонлик эркак фирибгарлик ва алдов йўли билан йиққан пулларнинг бир қисмини БМТ томонидан террорчи деб тан олинган КТЖ (Катиба ат-тавҳид вал-жиҳод) ва ҲАМАСга ўтказган. 

Бундан ташқари, шу кунларда ОАВда Бухорода терроризмни молиялаштирган ота ва ўғил ҳақида хабарлар тарқалди. Аниқланишича, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган шахс ёт ғоялар таъсирида 2019 йилда Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилган ва ижтимоий тармоқлар орқали жангариларни қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия пулларини йиғиб келган. Бу ишга ҳатто отасини ҳам жалб қилган.

Ҳозирда унинг алдовларига учиб, пул юборган 8 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 155-3-моддаси, яъни терроризмни молиялаштириш айби билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ота эса суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди. Жиноятчи ўғилга нисбатан эса қидирув эълон қилинган.

Мазкур ҳар икки ҳолатда ҳам “эҳсон” дея йиғилган пулларнинг охири борар манзили террорчиларнинг чўнтаги бўлган ва уларнинг кайфи-сафосига сарфланган.

Бугунги кунда террорчи ташкилотлар ҳам интернет орқали мусулмонларга, Ғазо аҳолисига ёрдам беришни ниқоб қилган ҳолда хайрия акцияларини ташкил этиш орқали пул йиғиб, уларнинг фаолияти молиялаштириб келишмоқда.

Раҳмдил ва саҳоватпеша халқимиз эса юқоридаги каби террористик ташилотлар тарафдорларининг алдовига учиб, Интернетда эълон қилинган норасмий манбаларга “эҳсон” юборишмоқда. Оқибатда ўзлари билмаган ҳолда  тероризмни молиялаштиришда иштирок этган жиноятчига айланишмоқда.

Таъкидлаш лозимки, айрим террорчи ташилотлар томонидан юқоридаги усуллар орқали йиғилган пулларнинг жудаям оз қисми, одамларни ишонтириш мақсадида эҳсонга сарфланади ва ушбу ҳолат видеотасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларда фаол тарқатилади. Натижада, ушбу видеоматериалларни кўрган фуқаролар, уларга тўлиқ ишониб, эҳсон сифатида пулларни юборишмоқда.

Ўзбек халқи бағрикенг ва инсонпарвар, дини ва эътиқодига содиқ. Ёрдамга муҳтожларга ҳаммиша қўлидан келгунгунча яхшилик улашишни, хайру эҳсон қилишни эзгу амал сифатида қадрлайди. Ғазога кўмак, мусулмон биродарларимизга ёрдам деб жиноятчиларга шерик бўлиб қолмаслик учун ҳам давлатимиз томонидан, мамлакат Президенти бошчилигида Ғазони қайта тиклаш борасида муҳим вазифалар белгиланиб, амалга оширилаётганини билиш зарур.

Бу эзгу мақсадга менинг ҳиссам қўшилсин, деб хайру эҳсон қилишни истаган кишилар Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳузурида фаолият юритадиган “Вақф” жамоат фонди орқали хайрли мақсадларини амалга оширсалар айни муддаодир. “Вақф” жамоат фондига тушган маблағлар масжидлар ва диний таълим муассасаларини қуриш ва таъмирлаш, диний ўқув юртларини қўллаб-қувватлаш, талабалар ва олимларга моддий ёрдам бериш, кам таъминланган оилалар, ногиронлар ва муҳтожларга ёрдам кўрсатиш, ҳаж ва умрага борувчиларга хизматларни ташкил қилишга сарфланади. Бу ишлар эса, хайрия пуллари, закот, фитр ва садақалар орқали амалга оширилади. Эҳсоннинг энг афзали оилангга, қариндошинг, қўни-қўшнинг, маҳалланг аҳлига қилинганидир.

Эҳсон — инсонпарварлик ва бағрикенглик рамзи. Уни суиистеъмол қилиш эса жамият учун катта хавф туғдиради. Шу боис ҳар бир инсон хайрия қилишда масъулиятли бўлиши, маблағлар ҳақиқатан ҳам муҳтожларга етиб боришига ишонч ҳосил қилиши зарур. Зеро, эзгу ният билан қилинган эҳсон жамиятни яхшиликка етаклаши керак, зўравонлик ва адоватни молиялаштиришга эмас.

Ушбу Муборак Рамазон ойида халқимизни “закот”, “фитр” кўринишидаги “эҳсон” пулларни террорчилик ташкилотлари аъзоларига юборишларини олдини олиш мақсадида огоҳликка чақирамиз!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Термизда 30–31 март кунлари «Ўзбекистон – Россия: Евроосиё маконида стратегик шериклик» мавзусида конференция бўлиб ўтади.

30–31 март кунлари Термиз шаҳрида Ўзбекистон – Россия конференцияси «Ўзбекистон – Россия: Евроосиё маконида стратегик шериклик» бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотчилари...

Больше похожих статей