Олмалиқда замонавий технологиялар ва сунъий интеллектга асосланган учинчи мис бойитиш фабрикаси ишга туширилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,630участниковПодписаться
- Advertisement -

Ёшлик-1 кони ва Қалмоққир конида жами 45 миллион тонна мис ва 5 минг тоннадан ортиқ олтин захиралари жамланган. Мутахассислар таъкидлашича, ушбу ресурслар мамлакат саноати учун камида 100 йиллик барқарор хомашё базасини таъминлайди.

Руда таркибидаги молибден, селен, теллур ва рений каби ноёб металлар эса янги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда юқори технологияли ишлаб чиқариш йўналишларини ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратади.

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида учинчи мис бойитиш фабрикаси тўлиқ қувватга чиққач, мис концентрати ишлаб чиқариш ҳажми суткасига ҳозирги 2400 тоннадан 5000 тоннагача ошиши кутилмоқда. Лойиҳа доирасида 6 мингдан ортиқ ёш мутахассислар юқори маошли иш ўринлари билан таъминланади.

Фабрикада АҚШ, Германия, Россия, Хитой ва Финляндиянинг илғор тоғ-кон технологиялари жорий этилмоқда.

Барча технологик жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилиб, сунъий интеллектга асосланган ягона бошқарув тизимига бирлаштирилади. Бу эса энергия сарфини 10 фоизга камайтириш, маҳсулот таннархини 15 фоизга тушириш ва меҳнат унумдорлигини 10 фоизга ошириш имконини беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ц-1-даги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

16 март куни соат 16:30 да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Лашкарбеги” маҳалласи, Ҳамид Олимжон кўчасида жойлашган кўп қаватли...

Больше похожих статей