Февраль ойида Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада ошди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,630участниковПодписаться
- Advertisement -

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ҳисобланадиган Ишбилармонлик фаоллиги индекси 2026 йил февраль ойида ўтган ойга ҳамда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада ошди. Бу эса хўжалик юритувчи субъектлар ишбилармонлик фаоллигининг кучайганини акс эттиради.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2026 йил февраль ойида 1124 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 12,4 фоизга ортган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 24,2 фоизга ўсиш кузатилган, График №1).

Жорий йилнинг февраль ойида ИФИ компонентлари даражасидаги қуйидаги ўзгаришлар кузатилди:

— хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб-варақларидаги операциялар сони бўйича компонент 22 фоизга ортган;

— товар-хом ашё биржасида хом-ашё сотиб олиш жадаллиги 10,6 фоизга ошган;

— фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,9 фоизга ортган;

товар белгилари бўйича компонент 9,4 фоизга ошган;

Шунингдек, 2026 йил февраль ойида ИФИ 13 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган (График №2).

Жумладан, Андижон (44,8 %), Сирдарё (41,7 %), Тошкент (33,3 %ва Қашқадарё вилоятида (28,2 %) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (Жадвал №1, 2).

Шунингдек, ушбу кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида 0,5 га камайиб мўътадил даражада қолган.

Ҳисобот даврида банклараро тўлов операциялари сони 6760,3 минг тани ташкил этиб, 2026 йилнинг январь ойига нисбатан 1 220,5 минг транзакцияга (22%) ортган.

Банклараро тўлов операциялари сони 12 та ҳудудда ортган. Хусусан, Тошкент ш. (24,1 %), Сурхондарё (23,3 %), Самарқанд (21,4 %) ва Навоий (17,7 %) вилоятларида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатансезиларли ортган.

Шунингдек, бу кўрсаткич Сирдарё (8,1 %) ва Қорақалпоғистонда (1,6 %) камайган.

Жорий йилнинг февраль ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,1058бирликни ташкил этган (ўтган ойга нисбатан 10,6 фоизга ортган). Бунда, тузилган битимлар сони 36,2 фоизга ортганлиги ва ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 15,1 фоизга камайганлиги кузатилди.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2026 йил февраль ойида 6 296 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 6,5 фоизга ортган.

Ҳисобот даврида фаолият юритаётган хўжалик субъектлари компоненти 1,0088 бирликни ташкил этиб, олдинги ойга нисбатан 0,9фоизга ортган. Бунда:

барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони олдинги ойга нисбатан 4 079 бирликка ортиб, 508,5 мингтаниташкил этган;

йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони эса 51 тага ошиб, 4 161 тани ташкил этган;

кичик корхоналар сони 3,9 мингтага ортиб, 415,1 мингтага етган. Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 36 тага ортиб, 89,2 мингтаниташкил этган.

2026 йилнинг февраль ойида савдо белгилари бўйича компонент 1,0641 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 9,4фоизга ортган. Мазкур даврда юридик шахслар томонидан 430 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Жадвал №1

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

МинтақаларИФИҲисоблар бўйича операциялар компонентиИндекснинг биржа компонентиФаолиятдаги субъектлар компонентиЯнги савдо маркалари компоненти
Ўзбекистон Республикаси↑1124↑1,2203↑1,1058↑1,0088↑1,0941
Андижон вилояти↑14481,14912,00001,01400,7692
Сирдарё вилояти↑14170,91942,00001,01662,4000
Тошкент вилояти↑13331,16841,67021,01241,1111
Қашқадарё вилояти↑12821,11021,52941,00602,0000
Сурхондарё вилояти↑12671,23291,38171,01292,0000
Бухоро вилояти↑12621,12731,42661,01592,4286
Жиззах вилояти↑12001,09861,40571,01411,0000
Тошкент шаҳри↑11991,24091,28231,00811,0126
Навоий вилояти↑11111,17711,10071,00781,2500
Фарғона вилояти↑10851,11141,08901,00561,3158
Самарқанд вилояти↑10851,21381,03871,01480,7059
Наманган вилояти↑10491,14300,94631,01341,6000
Хоразм вилояти↑10321,07940,94171,00611,8750
Қорақалпоғистон Республикаси↓9950,98440,99201,01691,0000

Жадвал №2

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

МинтақаларИФИҲисоблар бўйича операциялар компонентиИндекснинг биржа компонентиФаолиятдаги субъектлар компонентиЯнги савдо маркалари компоненти
Ўзбекистон  Республикаси↑1242↑1,1068↑1,4564↑1,0703↑1,2216
Жиззах вилояти↑14840,95141,83571,07536,0000
Қорақалпоғистон Республикаси↑14361,01602,00001,13841,0000
Наманган вилояти↑14231,00882,00001,07221,1429
Самарқанд вилояти↑14191,01702,00001,07140,9231
Тошкент вилояти↑14160,95782,00001,10491,2500
Қашқадарё вилояти↑14130,96752,00001,09231,1429
Хоразм вилояти↑14000,94072,00001,05961,2500
Сирдарё вилояти↑13820,88601,63751,07576,0000
Сурхондарё вилояти↑13480,89881,94491,02441,0000
Фарғона вилояти↑13460,84342,00001,01980,8929
Бухоро вилояти↑13331,00141,81081,02871,0625
Навоий вилояти↑11511,00901,29141,05141,6667
Андижон вилояти↑11251,31541,03381,01710,9091
Тошкент шаҳри↑10491,12480,93631,10281,2737

Исломбек Сапарматов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

18–19 март кунлари тоғли ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди

18–19 март кунлари кутилaётган ёмғирлар туфайли Ўзбекистоннинг қатор тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин. “Ўзгидромет”...

Больше похожих статей