Тошкентда Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасидаги туннелнинг девори ўпирилиб кетди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,610участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасидаги туннел йўли атрофида тиргак деворнинг бир қисми қисман ўпирилиб тушди.

Шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган. Воқеа жойига зудлик билан авария хизматлари, техник мутахассислар ва масъул ташкилотлар вакиллари етиб борган. Ҳудуд ўраб олиниб, хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан комплекс техник текширув ўтказилмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, сўнгги кунлардаги кучли ёғингарчилик туфайли тупроқ намлигининг ортиши ва конструкцияга тушган юклама омиллари ҳам кўриб чиқилмоқда. Шу билан бирга, лойиҳавий ечимлар, қурилиш ишлари сифати, дренаж тизими ҳолати ҳам текширилмоқда.

Текширув натижаларига кўра тиклаш ишлари бўйича қарор қабул қилиниши кутилмоқда. Агар қоидабузарлик ёки ишларда камчиликлар аниқланса, масъул шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши белгиланган.

Шаҳар раҳбарияти ва мутасадди хизматлар вазиятни жойида ўрганиб, ҳолат доимий назоратга олинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда наркотик жиноятларига қарши кураш кучайтирилди: яширин лабораториялар фош этилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки икки ойи давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 8 та ноқонуний нарколаборатория аниқланиб, фаолияти тугатилди....

Больше похожих статей