Ўзбекистон пойтахтида нард бўйича энг йирик турнирлардан бири — Asian Grand Prix 2026 бўлиб ўтади. Халқаро мусобақа 22 мартдан 29 мартгача Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган AXELON марказида ўтказилади.
Турнир International Backgammon Federation томонидан ташкил этилмоқда ва унда турли мамлакатлардан энг кучли ўйинчилар иштирок этади. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 500 минг долларни ташкил қилади, бу эса уни нард дунёсидаги энг йирик тадбирлардан бирига айлантиради.
Турнир доирасида бир нечта йўналишлар бўйича баҳслар ўтказилади: қисқа ва узун нард бўйича асосий турнир, блиц мусобақалари, жуфтлик ва жамоавий ўйинлар, Усталар кубоги, аёллар турнири, шунингдек супер-блиц ва спринт-нард. Жами 350 нафаргача ўйинчи иштирок этиши мумкин.
Турнирга рўйхатдан ўтиш International Backgammon Federationнинг расмий сайти орқали амалга оширилади.

