Нефт-газ соҳасидаги ишлар кўриб чиқилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,590участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёевга нефт-газ тармоғида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ахборот берилди.

Йиғилишда «Ўзбекнефтгаз» фаолияти самарадорлигини ошириш, углеводород захираларини кўпайтириш ва соҳани замонавий технологиялар асосида ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Маълум қилинишича, йил бошидан буён 471 квадрат километр ҳудудда 3D-сейсмик қидирув ишлари ўтказилган, 11 та янги қудуқ ишга туширилган, 20 та қудуқда таъмирлаш ишлари амалга оширилган ва 5 та технологик тадбир бажарилган.

Шунингдек, тармоқда харажатларни оптималлаштириш, операцион самарадорликни ошириш ва молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари белгиланган вазифалар ижросини қатъий назоратда давом эттириш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

11-март кунига об-ҳаво совуқлашади

Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Республика бўйича айрим жойларда ёмғир ва...

Больше похожих статей