Беларус президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга атом электр станцияси (АЭС) қурилишида беларус мутахассислари ёрдамини таклиф қилди. Бу ҳақда у Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Рахматулла Назаров билан учрашувда маълум қилди, дея хабар берди БЕЛТА мухбири.
«Атом станцияси қурилиши масаласида сизларнинг бизнинг мутахассисларимизга қизиқишингизни биламиз. Бу соҳадаги компетенцияларни биз россияликлар билан ҳамкорликда ўзлаштирганмиз. Биз россияликлар билан улар атом энергия блокларини қураётган дунёнинг турли нуқталарида бирга ишлаяпмиз. Агар сизларга маъқул бўлса, исталган вақтда келинг. Ўзбекистон томони вакиллари мутахассислар билан учрашиб, муҳокама қилади — вазир тегишли топшириқ беради. Биз атом электр станциянгизни қуришда кўмаклашамиз. Мутахассисларимиз имкони борича ёрдам беришга ҳаракат қилади. Сизлар ўзингиз ҳам қайси жиҳатларда биз сизлар учун фойдали бўлишимиз мумкинлигини кўрасизлар», — деди президент.

