Самарқандда давлат Зулфия номидаги давлат мукофоти лауреати Латофат Амировага янги квартира калитлари топширилди. Хабар қилинишича, уй-жой Шавкат Мирзиёев қарорига мувофиқ тақдим этилган. Ёш шоира Қорасув турар жой массивидаги икки хонали квартирага эга бўлди.
Квартира калитларини Амировага Адиз Бобоев — Самарқанд вилояти ҳокими топширди. Маросим давомида у лауреатни давлат мукофоти билан табриклаб, унга оилавий бахт-саодат ва янги ижодий ютуқлар тилади.
Зулфия номидаги давлат мукофоти ҳар йили Ўзбекистондаги иқтидорли ва фаол қизларга турли соҳалардаги ютуқлари учун берилади. Ушбу мукофот фан, таълим, маданият ва санъат каби йўналишларда эришилган мувафф

