Ўзбекистонда совуқ антициклон туфайли ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,590участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугундан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига совуқ антициклон кириб кела бошлайди. Бу эса атмосфера ҳавоси сифати вақтинча ёмонлашишига олиб келиши мумкин.

Метеорологик кузатувларга кўра, ҳудудда температура инверсияси юзага келишига қулай шароит шаклланмоқда. Ҳаво айланиши суст бўлган шароитда ифлослантирувчи моддалар атмосферанинг ерга яқин қатламида тўпланиб қолиши мумкин.

Тошкент шаҳрида айни пайтда ҳарорат кескин фарқ қилмоқда: кечаси +5…+7 °C, кундузи эса +16…+18 °C атрофида. Шаҳар нам ва салқин ҳаво массаси таъсири остида турибди. Эрталабки соатларда туман, юқори намлик ва деярли шамолсиз об-ҳаво кузатилмоқда. Шу сабабли ҳаво алмашинуви жуда секин кечмоқда ва чиқиндилар шаҳар ҳудуди доирасида тўпланиб қолмоқда.

Ҳаво ифлосланишининг асосий манбалари сифатида автотранспорт воситалари, иситиш тизимлари, ёқилғини ёқиш ҳамда саноат корхоналаридан чиқадиган чиқиндилар қайд этилмоқда. Бундай шароитда ҳавода чанг ва майда дисперс заррачалар концентрацияси ортиши мумкин.

Мутахассислар прогнозларига кўра, бундай вазият яқин уч кун давомида сақланиб туриши мумкин. 10 мартга келиб совуқ антициклон мамлакат ҳудудини тўлиқ қамраб олади. Ҳарорат барқарорлашиши, шамол кучайиши ва ёғингарчиликлар кузатилиши натижасида атмосферадаги ифлослантирувчи моддалар тарқалиб, ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ангренда дайди итлар тўдаси 8 ёшли болани тишлаб ўлдирди

Фожиали ҳодиса Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида содир бўлди. «Истиқлол» маҳалласида дайди итлар тўдаси мактабдан уйига қайтаётган саккиз ёшли болага...

Больше похожих статей