- Advertisement -
Тошкент шаҳрида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ходими йирик миқдорда пора олганликда гумон қилиниб қўлга олинди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, вазирликнинг лицензиялаш бўлими етакчи мутахассиси хусусий олий таълим муассасаси вакилининг Сурхондарё вилоятида филиал очиш учун лицензияни тезлаштириб бериш эвазига 100 минг доллар талаб қилган.
Мансабдор шахс пул маблағларини олиш жараёнида Тошкент шаҳрида қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Суд томонидан гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланган.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

