Оксана Чусовитина Бокудаги Жаҳон кубоги босқичи финалига йўл олди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,590участниковПодписаться
- Advertisement -

Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичининг дастлабки саралаш баҳслари якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси вакили Оксана Чусовитина таянч сакраш йўналишида финалга йўлланмани қўлга киритди.

Саралаш босқичида ўзбекистонлик гимнастка 13,049 балл тўплаб, учинчи ўринни эгаллади ва мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига чиқишни таъминлади. Ушбу йўналиш бўйича финал баҳслари 7 март куни бўлиб ўтади.

Шунингдек, ўша куни Чусовитина турли баландликдаги бруслардаги машқлар бўйича ҳам саралаш босқичида иштирок этади.

Эркаклар ўртасида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари саралаш стартларида қатнашди. Абдулазиз Мирвалиев ва Хумоюн Исмоилов эркин машқларда, Расулжон Абдурахимов эса параллел бруслардаги машқларда иштирок этди. Бироқ улар тўплаган баллар турнирнинг финал босқичига чиқиш учун етарли бўлмади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Таълим вазирлиги ходими 100 минг доллар пора олишда қўлга олинди

Тошкент шаҳрида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ходими йирик миқдорда пора олганликда гумон қилиниб қўлга олинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи...

Больше похожих статей