Ўзбекистон фармацевтика соҳасига 9 йилда 1,8 млрд доллар инвестиция жалб қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,580участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фармацевтика соҳасини ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда фармацевтика корхоналари вакиллари иштирок этмоқда.

Йиғилишда таъкидланишича, фармацевтика тармоғи аҳоли саломатлиги, ҳаёт сифати ва мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлиги билан бевосита боғлиқ стратегик соҳалардан бири ҳисобланади.

Сўнгги тўққиз йил давомида яратилган қулай шароитлар натижасида тармоққа жами 1,8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинди. Шу вақт ичида 140 та янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди. Бугунги кунда мамлакатда фармацевтика соҳасидаги корхоналар сони 300 тадан ошган бўлиб, уларнинг 58 таси дори воситалари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Маълум қилинишича, соҳада ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 баробарга ошиб, 7,3 триллион сўмдан ошди. Шу билан бирга, маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқариш ҳажми икки баробарга кўпайди.

Ҳозирда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари жаҳоннинг 55 та мамлакатига экспорт қилинмоқда.

Шунингдек, соҳада бандлик даражаси ҳам сезиларли даражада ошди — иш ўринлари сони 40 мингтадан зиёдни ташкил этмоқда.

Умуман олганда, мамлакатда дори воситалари ва тиббий буюмлар бозори ҳажми 2,5 миллиард долларга яқинлашди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қамчиқ довонида 171 км автомобил йўли барпо этилади

Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони йўналишида муқобил автомобил йўли қуриш лойиҳаси тақдим қилинди. Лойиҳа доирасида 171...

Больше похожих статей