2024–2025 йиллар давомида муаллифлик ҳуқуқлар бузилгани сабабли 128 та веб-сайт фаолияти чекланган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,580участниковПодписаться
- Advertisement -

Адлия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлигининг қўшма қарори билан интеллектуал мулкдан қонунга хилоф равишда фойдалангани сабабли фаолияти чекланган веб-сайтлар ҳақидаги маълумотларни халқаро платформага киритиш тартиби тасдиқланди.

Мазкур платформа Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти томонидан юритилади ва унга аъзо давлатлар муаллифлик ҳуқуқи бузилгани аниқланган сайт ҳамда иловалар тўғрисидаги ахборотни жойлаштиради.

Маълумотларга кўра, 2024–2025 йиллар давомида муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бузилгани сабабли 128 та веб-сайт ваколатли орган томонидан чекланган.

Янги тартибга мувофиқ, ҳуқуқбузар сайтлар ҳақидаги маълумотлар тадбиркорлар ва реклама агентликларига етказилади, ноқонуний манбалар орқали реклама жойлаштиришнинг олди олинади ҳамда компаниялар бренди ва ишбилармонлик обрўси ҳимоя қилинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент Халқаро марафони 2026 учун рўйхатдан ўтиш очилди

Тошкент шаҳрида 2026 йил 5 апрел куни ўтказиладиган Тошкент International Marathon учун иштирокчилар рўйхатдан ўтиши очилди. Старт ва финиш Humo...

Больше похожих статей