6.2 C
Узбекистан
Суббота, 28 февраля, 2026

Uzbelas — фақат жарима билан мақтанган шахс 10 суткага қамалди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,570участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида автостанция ва автосервис соҳасида фаолият юритувчи раҳбар А.Жумаев ва унинг шериги иштирокидаги ҳолат жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда улар 2 та BMW автомобилида ЙПХ ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасдан, воқеа жойини тарк этгани акс этган.

Орадан кўп ўтмай, А.Жумаев оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида мазкур қоидабузарлик учун бошқалар 15 суткага қамалиши мумкин бўлган ҳолатда ўзи фақат жарима билан қутулганини айтиб, буни фахр билан таъкидлаган. Шунингдек, у содир этган қоидабузарлигидан уялмаслигини ҳам билдирган.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек тумани судининг 16 январдаги қарорига асосан А.Жумаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-2-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото ва/ёки видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш) билан айбдор деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари — 8,4 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган.

Бироқ унинг ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган интервьюси жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Шундан сўнг Мирзо-Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Тошкент шаҳар суди судлов ҳайъатига протест киритилди.

Натижада биринчи инстанция судининг жарима қўллаш ҳақидаги қарори бекор қилиниб, А.Жумаевга нисбатан 10 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Ҳозирда мазкур қарор ижрога қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Прокурор ёрдамчисининг 15 минг АҚШ доллари пора талаб қилганлиги маълум болди

Тошкент шаҳрида мансабдор шахс томонидан содир этилган қонунбузарликка барҳам берилди. Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган...

Больше похожих статей

×