5.9 C
Узбекистан
Суббота, 28 февраля, 2026

Исроил Қуролли кучлари зарбасининг мақсадларидан бири бу президент Масуд Пезешкиан. Олий раҳбар Хоманаий хавфсиз жойга кўчирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,570участниковПодписаться
- Advertisement -

Иккинчи тўлқин ҳужумларида 30 га яқин объект, жумладан президент саройи, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка штаби, Миллий хавфсизлик кенгаши ҳамда Теҳрон аэропорти нишонга олинган. Теҳроннинг одатда олий раҳбар оятуллоҳ Али Хоманаий яшайдиган ҳудуди узра қуюқ тутун кўтарилмоқда.

Операция қўшма — АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган. Кузатувчилар фикрича, Вашингтон нафақат Эрондаги режимни йўқ қилиш, балки уни дастлаб талабларга рози бўлиш орқали шармандаликка қолдиришни ҳам мақсад қилган бўлиши мумкин.

The New York Times нашри америкалик манбага таяниб, АҚШ Исроилнинг Эронга қилган ҳужумида иштирок этганини маълум қилди.

Исроил Мудофаа вазирлиги вакилига кўра, Эронга ҳужум бир неча ой давомида режалаштирилган, операция бошланиш санаси эса бир неча ҳафта олдин белгилаб қўйилган. Амалиёт «Яҳудо қалқони» деб номланган.

Reuters агентлиги хабар беришича, Эрон олий раҳбари Али Хоманаий ҳозир Теҳронда эмас ва хавфсиз жойга кўчирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Прокурор ёрдамчисининг 15 минг АҚШ доллари пора талаб қилганлиги маълум болди

Тошкент шаҳрида мансабдор шахс томонидан содир этилган қонунбузарликка барҳам берилди. Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган...

Больше похожих статей

×