4.6 C
Узбекистан
Пятница, 27 февраля, 2026

Президентнинг транспорт тизимини модернизация қилишга оид қарори ижросини таъминлаш мақсадида махсус тузилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказида тақдимот ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,570участниковПодписаться
- Advertisement -

Президентнинг транспорт тизимини модернизация қилишга оид қарори ижросини таъминлаш мақсадида махсус тузилган Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказида тақдимот ўтказилди. Унда Тошкент шаҳридаги тирбандликлар, экологик ҳолат ҳамда жамоат транспорти назоратини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Мутасаддилар томонидан транспорт оқимини самарали бошқариш, ҳаракат хавфсизлигини ошириш ва шаҳар инфратузилмасини тартибга солиш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар тақдим этилди. Шунингдек, жамоат транспорти фаолияти устидан назорат механизмларини кучайтириш юзасидан таклифлар билдирилди.

Берилган ҳисоботларга кўра, яқин кунларда “ақлли” светофорларни ўрнатиш, йўлларга амалдаги стандартларга мос чизиқлар тортиш ҳамда автотураргоҳларни тўғри ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади. Мазкур тадбирлар тирбандликларни камайтириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни қисқартиришга қаратилган.

Қарор ижросини таъминлаш юзасидан масъул ташкилотлар ва шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш чоралари кўрилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш жараёни белгиланган тартибда назорат қилиб борилиши маълум қилинди.

Пойтахт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган ушбу чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Фарғонада болаларнинг оммавий заҳарланишидан сўнг озиқ-овқат етказиб берувчи компания эгаси алмашди

Фарғонада болалар боғчалари тарбияланувчиларининг оммавий заҳарланишидан кейин муассасаларни озиқ-овқат билан таъминлаб келган Garden Catering Trade компаниясининг мулкчилик тузилмасида ўзгаришлар...

Больше похожих статей

×