ЙПХ инспектори BMW M4 йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг вафот этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

25 февраль куни соат 21:48 атрофида Тошкент шаҳрида хизмат вазифасини ўтаётган йўл-патруль хизмати инспектори кичик сержант Хосилбек Эшназаров йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оғир тан жароҳатлари олди.

Маълумотларга кўра, у вояга етмаган, 10-синф ўқувчиси бошқарувидаги “BMW” русумли автомашина томонидан уриб юборилган. Оғир аҳволда шифохонага етказилган ходим уч кун давомида шифокорлар назоратида бўлганига қарамасдан вафот этди.

Марҳум 2022 йилдан буён ички ишлар органларида хизмат қилиб келган. Унинг ортидан ота-онаси, рафиқаси ва уч нафар фарзанди қолди.

Ички ишлар органлари раҳбарияти ва шахсий таркиби марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда МДҲ давлатларида ҳаво ҳужумидан мудофаа ва дронларга қарши курашни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Россия,...

Больше похожих статей