Ўқувчи ЙПХ инспекторини BMW M4 машинасида уриб юборди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

25 февраль куни соат 21:46 да 2010 йилда туғилган, хусусий мактабнинг 10-синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган шахс “BMW M4” русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасиз бошқарган ҳолда Миробод тумани Миробод кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида ЙПХ инспектори тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси — транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш — билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари бошланган.

Шунингдек, ушбу ҳолат бўйича прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув якунларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Гонконг ўзаро визасиз режим жорий этиш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида 30 кунгача бўлган муддатга ўзаро визасиз режим жорий этиш бўйича келишувга эришилди. Тегишли келишув томонлар...

Больше похожих статей