5.7 C
Узбекистан
Четверг, 26 февраля, 2026

Тошкентда олий таълим муассасалари ректорлари билан йиғилиш ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,560участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти ва мутасадди ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Йиғилишда давлат раҳбарининг ёшлар сиёсатига оид топшириқлари ижроси муҳокама қилиниб, пойтахтдаги 95 та олий таълим муассасаси фаолияти таҳлил этилди. Асосий эътибор талабаларни меҳнат бозорига тайёрлаш, битирувчилар бандлигини таъминлаш ва уларни муносиб даромадли иш ўринларига йўналтириш масалаларига қаратилди.

Муҳокамалар якунида қатор тизимли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Жумладан, олий таълим муассасаларидаги спорт тўгараклари ва моддий-техника базасини хатловдан ўтказиш, спорт билан мунтазам шуғулланаётган талабалар маълумотларини рақамлаштириш ва ягона рўйхат шакллантириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, битирувчиларнинг лойиҳа ва бизнес-режаларини манзилли кўриб чиқиш, молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш, стартъп ташаббусларни амалий қўллаб-қувватлаш механизмларини кучайтириш чоралари белгиланди.

Бундан ташқари, битирувчиларнинг ишга жойлашиш даражаси ва меҳнат бозори талабларига мослиги асосида олий таълим муассасалари рейтинги шакллантирилиши, шу мақсадда махсус таҳлилий механизм жорий этилиши маълум қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида Термиз туманидаги «Томорқа мактаби» фаолияти билан танишди

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида Термиз туманидаги «Томорқа мактаби» фаолияти билан танишди. Ушбу муассасада фермер хўжаликларини юритишнинг замонавий...

Больше похожих статей

×