3.9 C
Узбекистан
Четверг, 26 февраля, 2026

Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннитаваллуд куни билан табриклади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,570участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни таваллуд куни муносабати билан самимий табриклади.

Давлатимиз раҳбари Туркия етакчисига мустаҳкам соғлик ва фаровонлик, масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан муваффақиятлар, қардош турк халқига тинчлик-осойишталик ва барқарор тараққиёт тилади.

Суҳбат чоғида президентлар бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойи муносабати билан ҳам бир-бирларини дилдан қутладилар.

Томонлар Ўзбекистон–Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини жорий йил январь ойида Анқара шаҳрида эришилган олий даражадаги келишувлар асосида янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Давлатлараро ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани ва барча устувор йўналишларда юксак натижаларга эришилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Яқинда бўлиб ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилишининг самаралари икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаргани таъкидланди. Ишлаб чиқилган “йўл хариталари” асосида саноат кооперацияси, савдо-иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Етакчилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўқувчи ЙПХ инспекторини BMW M4 машинасида уриб юборди

25 февраль куни соат 21:46 да 2010 йилда туғилган, хусусий мактабнинг 10-синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган шахс “BMW M4”...

Больше похожих статей

×