4.1 C
Узбекистан
Четверг, 26 февраля, 2026

Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими 11 йилга озодликдан маҳрум этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,560участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиноят ишлари бўйича Зомин тумани суди томонидан Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги мутасаддиларига нисбатан жиноят иши юзасидан ҳукм эълон қилинди.

Суд ҳукмига кўра, М.Х. (1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимида ишлаган) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “б”, “в”, “г” бандлари, 206-моддаси 1-қисми, 210-моддаси 3-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

Шунингдек, Н.И. (1987 йилда Жиззах вилоятида туғилган, туман ҳокимлигининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 28,210-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.

Суд қарорига мувофиқ, М.Х. 3 йил муддатга ҳокимият ва давлат бошқарув органларида мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдорида жарима ҳамда 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилди.

Н.И. эса 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Судланувчилар тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

Биринчи инстанция суди ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтириш ҳуқуқига эга.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда олий таълим муассасалари ректорлари билан йиғилиш ўтказилди

Тошкент шаҳрида олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти ва мутасадди ташкилотлар вакиллари...

Больше похожих статей

×