6.1 C
Узбекистан
Четверг, 26 февраля, 2026

Президент Сурхондарёдаги ҳарбий қисм фаолияти билан танишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,570участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида ҳарбий қисмда бўлиб, у ерда яратилган шарт-шароитлар ҳамда қўшинларнинг жанговар тайёргарлиги билан яқиндан танишди.

Мамлакатимиз мудофаа тизимида сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятинио такомиллаштиришда муҳим омил бўлмоқда. Замонавий таҳдид ва хавф-хатарлар шароитида армиянинг шайлиги ва тезкорлиги устувор вазифа сифатида белгиланган.

Мазкур ҳарбий қисмда ҳам шахсий таркибнинг пухта тайёргарлигини таъминлаш учун барча зарур шароитлар яратилган. Ўқув бинолари, ошхона ва ётоқхоналар, маънавият ва маърифат хоналари, спорт шаҳарчаси замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозланган. Бу эса ҳарбий хизматчиларнинг нафақат жанговар, балки жисмоний ва маънавий тайёргарлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда турли минтақавий можароларда сунъий интеллект, роботлашган техникалар, юқори аниқликдаги ракета тизимлари, дронлар ҳамда уларга қарши воситалар кенг қўлланилмоқда. Шу муносабат билан Олий Бош Қўмондон томонидан қўшинларда дронлар ва уларга қарши курашиш бўлинмалари, сунъий интеллект асосида ишлайдиган кибертузилмалар, роботлашган техникаларни жорий этиш, шунингдек, ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича янги бўлинмаларни ташкил этиш вазифаси қўйилган эди.

Бугунги кунда ушбу йўналишларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда, миллий армиямиз замонавий қурол-аслаҳалар ва техника воситалари билан босқичма-босқич таъминланмоқда.

Давлатимиз раҳбари ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитлар, мавжуд ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни, жумладан, замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа комплексларини кўздан кечирди. Мутасаддиларга улардан самарали фойдаланиш, шахсий таркибнинг касбий маҳоратини янада ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, миллий армиямизни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилашда замонавий қуролли можаролар хусусияти, хавфсизлигимизга мавжуд таҳдидлар ҳамда эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлар театрининг ўзига хос жиҳатларини чуқур таҳлил қилиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Қуролли Кучларимизнинг салоҳиятини янада ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг жанговар ва маънавий шайлигини юксалтириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини изчил давом эттириш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўқувчи ЙПХ инспекторини BMW M4 машинасида уриб юборди

25 февраль куни соат 21:46 да 2010 йилда туғилган, хусусий мактабнинг 10-синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган шахс “BMW M4”...

Больше похожих статей

×