6.7 C
Узбекистан
Четверг, 26 февраля, 2026

Президент қарорига мувофиқ 422,4 млрд сўмлик моддий ёрдам тўлаб берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,570участниковПодписаться
- Advertisement -

Президентнинг 67-сонли қарори ижроси доирасида эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам тўловлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Биринчи босқичда 616 305 та оилага жами 422,4 млрд сўм маблағ ажратилди.

Жумладан, 225 541 та оилага 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилган. Уларнинг 207 661 таси давлат таъминотидаги оилалар, 3 848 таси етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилалар, 17 032 таси эса ёлғиз яшовчи, парваришга муҳтож кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслардир.

Шунингдек, 387 764 та кам таъминланган оилага 500 минг сўмдан маблағ тўлаб берилди.

Иккинчи босқичда рўйхати қўшимча шакллантирилган ва ҳужжатлари ўрганилаётган оилаларга моддий ёрдам йўналтирилиши режалаштирилган.

Моддий ёрдам кўрсатиш жараёни шаффофлик ва манзиллилик тамойиллари асосида давом эттирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бухоро вилоятида 13 ёшли қиз фарзандли бўлди

Бухоро вилоятида 13 ёшли қиз фарзандли бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс қамоққа олинган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда...

Больше похожих статей

×