6.1 C
Узбекистан
Четверг, 26 февраля, 2026

Бухоро вилоятида 13 ёшли қиз фарзандли бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,570участниковПодписаться
- Advertisement -

Бухоро вилоятида 13 ёшли қиз фарзандли бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс қамоққа олинган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда қиз гўёки 12 ёшда экани ва жиноятни унинг ўгай отаси содир этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Болалар омбудсмани ушбу маълумотларни рад этди. Қайд этилишича, ҳозирда қиз 13 ёшда бўлиб, ҳомиладорлик олтинчи ойида аниқланган.

Маълумотларга кўра, жиноят иши Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми «14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш» банди билан қўзғатилган. Гумонланувчи ўгай ота эмас, балки оилага таниш бўлган шахс экани билдирилмоқда. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Омбудсман ахборотида бола манфаатларини ҳимоя қилиш устувор вазифа экани, шунингдек айбдорга қонунчиликда назарда тутилган энг қатъий жазо чоралари қўлланилиши таъминланиши таъкидланган.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, 14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади. Шунингдек, 2026 йилга мўлжалланган Давлат дастурига кўра, 14 ёшгача бўлган шахсларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини жорий этиш назарда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўқувчи ЙПХ инспекторини BMW M4 машинасида уриб юборди

25 февраль куни соат 21:46 да 2010 йилда туғилган, хусусий мактабнинг 10-синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган шахс “BMW M4”...

Больше похожих статей

×