Ёшларга 10 млрд сўмгача ва 7 йилгача муддатга кредит ажратилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,700участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилдан мамлакатда «Келажак тадбиркори» дастури ишга туширилади. Дастур доирасида ёшларга 7 йилгача муддатга 15 фоизли имтиёзли кредитлар ажратиш назарда тутилган.

Белгиланган тартибга кўра, ўзини ўзи банд қилган фуқароларга гаровсиз 20 млн сўмгача маблағ берилади. Янги бошлаётган тадбиркорлар 300 млн сўмгача, фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлганлар 2 млрд сўмгача кредит олиш имкониятига эга бўлади. Камида 5 нафар битирувчини ишга қабул қилган тадбиркорларга эса 10 млрд сўмгача молиявий кўмак ажратилади.

Шунингдек, «Менинг биринчи касбим» дастури доирасида битирувчилар стажировка асосида танлаб олинади ва уларга ҳар ой 2 млн сўмгача стипендия тўланади.

Маълум қилинишича, ёшларнинг 30 фоизи бизнес кўникмалари етишмаслиги сабабли тадбиркорликда қийинчиликка дуч келмоқда. Шу боис ҳудудларда «Ёшлар бизнес инкубатори» марказлари ташкил этилиб, уларда ўқитиш ва комплекс хизматлар йўлга қўйилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бўстонлиқда ноқонуний чиқиндихона ҳолати аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Бўстонлиқ тумани “Янги ҳаёт” маҳалласи ҳудудида ноқонуний чиқиндихона юзага келгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан...

Больше похожих статей