5.5 C
Узбекистан
Четверг, 26 февраля, 2026

Глобал Жанубий шаҳарлари рақобатбардошлик индексида Тошкент 41-ўринни эгаллади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,560участниковПодписаться
- Advertisement -

SuperSymmetry Institute (SSI) экспертлари «Driving Urban Advantage in the Next Economy» ҳисоботи ҳамда Глобал Жануб шаҳарлари рақобатбардошлик индекси — GS–CCI 2025/2026 ни эълон қилди. Мазкур индекс Глобал Жануб шаҳарлари учун махсус ишлаб чиқилган асосий бенчмаркинг воситаси ҳисобланади.

Ҳисобот 40 та Глобал Жануб ва 8 та Глобал Шимол шаҳрини қамраб олади ҳамда шаҳарлар рақобатбардошлигини баҳолашнинг янги ёндашувини таклиф этади. У уч босқичдан иборат: шаҳар иқтисодий хаблари, ишбилармонлик муҳити ва келажакка тайёр давлат бошқаруви. Индекс 10 та омил бўйича 257 та индикаторга асосланган бўлиб, 2400 дан ортиқ бизнес етакчилари сўровлари натижаларини ўз ичига олади. Бунда нафақат жорий кўрсаткичлар, балки шаҳарларнинг узоқ муддатли ҳаракат қилиш салоҳияти ҳам инобатга олинган.

Мутахассислар маълумотларига кўра, Евроосиё минтақаси глобал медианадан паст рақобатбардошлик даражасини намоён этмоқда. Бу ҳудуднинг эски иқтисодий тизимлардан босқичма-босқич ўтиш жараёни билан изоҳланади. Урбанизация даражаси 58 фоизни ташкил этади, кўплаб шаҳарлар иқтисодиёт ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришнинг дастлабки босқичида турибди. Бу эса минтақада нотекис тараққиётга олиб келмоқда.

Индекс Евроосиёнинг олти шаҳрини қамраб олган. Боку 27-ўринни эгаллаб, «ривожланаётган гуруҳ»га киритилган. Минск (32-ўрин), Олмаота (35-ўрин) ва Тошкент (41-ўрин) «шаклланаётган салоҳият гуруҳи»дан жой олган. Бишкек (44-ўрин) ва Улан-Батор (45-ўрин) эса «ривожланишнинг дастлабки босқичи» гуруҳига киритилган бўлиб, бу шаҳарларда тизимли муаммолар сақланиб қолаётганини кўрсатади.

Таҳлилларга кўра, Евроосиё шаҳарлари «Талантлар» ва «Ҳаёт сифати» каби йўналишларда нисбатан яхши натижаларга эришган. Бу инсон капитали ва ижтимоий институтлар билан боғлиқ. Бироқ ишбилармонлик ва институционал муҳит каби «юмшоқ инфратузилма», шунингдек «қаттиқ инфратузилма» соҳасидаги камчиликлар иқтисодий диверсификация, компаниялар самарадорлиги ва юқори даромадли глобал бозор сегментларига интеграцияни чекламоқда.

Мутахассислар фикрича, минтақа шаҳарлари олдидаги асосий вазифа — босқичма-босқич яхшиланишдан барқарор халқаро рақобатбардошликка ўтишдир. Бунинг учун институционал ислоҳотлар, инфратузилмани янгилаш ва кластер экотизимларини ривожлантириш зарур.

GS–CCI 2025/2026 лойиҳаси раҳбари Алексей Праздничных таъкидлашича, «Марказий Осиёнинг келажакдаги рақобатбардошлиги унинг шаҳарларида шаклланади. Шаҳарларни минтақа таянч нуқталари сифатида ривожлантириш глобал етакчилар қаторига чиқиш ва ўсиш салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга».

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Рамазон ойида 50 шаҳрида ўзбекистонликлар учун ифтор тадбирлари ўтказилади

Жорий йилда Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан зиёратчилар ва юртимиз фуқаролари учун хорижда кенг кўламли ифтор тадбирлари ташкил этилмоқда. Дастур...

Больше похожих статей

×