9.9 C
Узбекистан
Понедельник, 23 февраля, 2026

Ўзбекистон бизнес-муҳити таҳлили: Қишлоқ хўжалиги соҳаси ва хизматлар сектори ишбилармонлик ишончининг асосий драйверларига айланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,530участниковПодписаться
- Advertisement -

Январь ойида бизнес-муҳит ўсиши асосан кутилмалар компонентининг илгарилаб ўсиши ҳисобига таъминланди. Қишлоқ хўжалиги соҳаси ва хизматлар сектори ишбилармонлик ишончининг асосий драйверларига айланди.

2026 йил 23 февраль, Тошкент. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази республика бўйлаб тадбиркорлар ўртасида ўтказилган ойлик сўровлар асосида бизнес-муҳит таҳлили натижаларини тақдим этди. Олинган маълумотлар асосида бизнеснинг жорий ҳолатига оид баҳолар ва келгуси уч ойлик давр учун кутилмаларни ифодаловчи йиғма бизнес-муҳит индикатори шакллантирилди.

Ўзбекистон йиғма бизнес-муҳити динамикаси

Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг йиғма бизнес-муҳит индекси −100 дан +100 гача бўлган шкала бўйича 64 бандни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025 йил даражасига нисбатан 23%га юқори.

Бизнес-муҳитининг ўсиш асосан жорий ҳолат бўйича баҳоларнинг яхшиланиши ҳисобига таъминланди, ушбу кўрсаткич 28%га ўсди.

Қисқа муддатли истиқболлар бўйича оптимизмнинг кучайиши ҳам қўшимча ҳисса қўшди. Хусусан, корхоналарнинг кутилмалари 20%га ошди.

Сўров натижаларига кўра, корхоналарнинг 22%и ишчилар сонини кўпайтирган. Шу билан бирга, респондентларнинг 71%и келгуси уч ойда маҳсулотга талаб ўсишини кутмоқда, ўтган йилнинг шу даврида эса бундай фикрда бўлганлар улуши тахминан 60%ни ташкил этган.

Келгуси чоракда ишчилар сони ортишини прогноз қилаётган корхоналар улуши 65%гача кўтарилди (ўтган йили — 58%).

Бизнес-муҳит индекси бўйича тармоқлар кесимидаги динамика

Тармоқлар кесимида ўтган йилга нисбатан бизнес-муҳитнинг яхшиланиши қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасида кузатилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида бизнес-муҳит индекси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62%га ошди. Кўрсаткич 2025 йил январдаги 48 банддан жорий йилда 77 бандга етди.

Ўсиш асосан жорий шароитларга берилган баҳоларнинг сезиларли яхшиланиши ва янада ижобий кутилмалар ҳисобига таъминланди. Тармоқда жорий ҳолат кўрсаткичи 27 банддан 72 бандгача, яъни 2,7 баробарга ошди. Кутилмалар эса 17%га ўсиб, 82 бандга етди.

Тадбиркорларнинг 44%и ўз тармоғидаги бизнес ҳолатини «яхши» деб баҳолаган (ўтган йили — 39%). Сўнгги уч ойда маҳсулотга талаб ошганини корхоналарнинг 46%и қайд этган, ўтган йил январь ойида бу кўрсаткич 39%ни ташкил этган эди. Яқин истиқболда талабнинг янада ўсиши бўйича кутилмалар ҳам юқори даражада сақланиб қолмоқда — 71% (ўтган йили — 68%).

Хизматлар соҳасида бизнес-муҳит ўтган йилнинг январь ойига нисбатан 25%га ўсиб, 52 банддан 65 бандга етди.

Бу ўсиш бизнес юритишнинг жорий шароитлари изчил равишда яхшилангани билан боғлиқ. Жумладан, жорий ҳолатга берилган баҳолар 18%га ошиб, 52 бандни ташкил этди. Кутилмалар кўрсаткичи эса 32%га ошиб, 79 бандга етди. Бу компанияларнинг яқин истиқболга нисбатан ишончи анча кучайганини кўрсатади.

Келгуси уч ойда тадбиркорларнинг 70%и ўз хизматларига талаб ошишини кутмоқда (2025 йил январь ойида — 58%). Келаси чоракда ишчилари сонини кўпайтиришни режалаштираётган корхоналар улуши 61%ни ташкил этди (ўтган йили — 54%).

Қурилиш соҳасида бизнес-муҳит ўтган йилга нисбатан 13%га ўсиб, 54 банддан 61 бандга етди. Тармоқда жорий ҳолат 43%га яхшиланиб, 57 бандни ташкил этди. Шу билан бирга, кутилмалар кўрсаткичи 66 банд даражасида шаклланди ва 4%га пасайди.

Қурилиш соҳасида респондентларнинг 38%и сўнгги уч ойда бизнес ҳолати яхшиланганини қайд этган (ўтган йили — 35%). Ходимлар сони ошганини билдирган корхоналар улуши 22%дан 38%гача кўтарилди. Келгуси уч ойда талаб ўсишини тадбиркорларнинг 77%и кутмоқда (ўтган йил январь ойида — 61%).

Саноат соҳасида бизнес-муҳит ўтган йилга нисбатан 5%га бироз пасайган бўлсада, етарлича юқори даражада, яъни 54 бандда сақланиб қолди.

Шу билан бирга, саноат корхоналарининг оптимизми барқарор юқори даражада қолмоқда. Январь ойида кутилмалар 10%га ошиб, 78 бандга етди. Бу тармоқда ривожланиш истиқболларига нисбатан ижобий муносабат сақланиб қолаётганини кўрсатади.

Сўров натижаларига кўра, сўнгги уч ойда ишбилармонлик вазияти яхшиланганини билдирганлар улуши 32%ни ташкил этди (ўтган йили — 30%). Шу даврда маҳсулотга талаб ошганини саноат корхоналарининг 38%и қайд этган (ўтган йил январь ойида — 36%). Айни пайтда, бандликни кенгайтириш режалари кучайди: келгуси уч ойда ходимлар сонини кўпайтиришни тадбиркорларнинг 69%и кутмоқда (ўтган йили — 62%).

Тадбиркорлик фаолиятидаги тўсиқлар

Сўров натижаларига кўра, тадбиркорларнинг ярмидан кўпи (57%) ўз фаолиятида ҳеч қандай тўсиқларни кўрмаётганини билдирган. Қайд этилган муаммолар орасида энг кўп тилга олинганлари — солиқ юки (11%), коммунал хизматлар (9%) ва кредит ресурсларига кириш имконияти (8%) ҳисобланади.

Иқтисодиёт тармоқлари рақобатбардошлиги ва инвестицион фаолликни ўрганиш шўъбаси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Санкт‑Петербургда еттинчи қаватдан құлаган болани ўзбекистонлик қўлга олиб, унинг ҳаётини сақлаб қолди

Санкт‑Петербургда етти ёшли бола еттинчи қаватдан құлаб тушганига қарамай тирик қолди — бунга ўзбекистонлик дазорнинг жасоратли ҳаракати сабаб бўлди....

Больше похожих статей

×