8.2 C
Узбекистан
Понедельник, 23 февраля, 2026

Фанлар академияси Астрономия институти олимлари NASA халқаро мукофоти билан тақдирланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,530участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институти олимлари — физика-математика фанлари номзоди, Галактика астрономияси лабораторияси мудири Отабек Бурхонов ҳамда PhD, катта илмий ходим Камолиддин Эргашев NASA томонидан “Group Achievement Award” халқаро мукофоти билан тақдирланди.

Мукофот Double Asteroid Redirection Test (DART) халқаро космик миссияси доирасида қўлга киритилган тарихий илмий натижа учун берилди.

DART миссияси инсоният тарихида биринчи марта астероид орбитасини мақсадли равишда ўзгартиришга қаратилган сайёравий ҳимоя тажрибаси сифатида қайд этилди. Лойиҳа 2022 йил 26 сентябрь куни кичик астероид тизими — Didymos астероидининг йўлдоши Dimorphosга космик кема орқали кинетик зарба бериш орқали амалга оширилган. Натижада Dimorphos’нинг Didymos атрофидаги орбитал даври ўзгарган.

Энг муҳим жиҳат — ушбу ўзгариш Ердаги ва космик телескоплар ёрдамида аниқ ўлчангани бўлди. Бу эса астероид орбитасини сунъий равишда ўзгартириш ва унинг натижасини экспериментал жиҳатдан тасдиқлаш борасидаги илк тажриба сифатида илм-фан тарихига кирди.

Ўзбекистонлик олимлар DART миссиясининг ердан кузатувлар бўйича ишчи гуруҳи таркибида Maydanak Observatory телескоплари орқали фаол иштирок этди. Улар зарбадан олдинги ва кейинги фотометрик кузатувлар асосида астероид тизимининг орбитал давридаги ўзгаришни аниқлаш ва ҳисоблаш ишларини амалга оширди. Мазкур ўлчовлар DART тажрибасининг муваффақиятли бажарилганини илмий жиҳатдан тасдиқлашда муҳим аҳамият касб этди.

“Group Achievement Award” мукофоти NASAнинг юқори эътироф белгиларидан бири ҳисобланади. Ушбу ютуқ мамлакатимиз илм-фани халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаётганини яна бир бор намоён этди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

FIFA Series 2026 учрашувларининг матчлари эълон қилинди

FIFA Series 2026 доирасидаги барча учрашувлар жонли эфирга узатилади ва глобал аудитория учун очиқ бўлади. Бу орқали иштирок этувчи...

Больше похожих статей

×