26 февралдан дори воситалари ва тиббий жиҳозларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгаради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 738-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси дори воситалари ва тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида муҳим ўзгаришлар жорий этилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, дори воситалари ва тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича барча янги аризалар 2026 йил 26 февралдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 738-сон қарори талабларига мувофиқ кўриб чиқилади.

Мазкур қарор билан дори воситалари ва тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибининг янги таҳрири тасдиқланган бўлиб, у 2026 йил 26 февралдан кучга киради.

Шу муносабат билан, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 213-сон қарори амал қилган даврда расмийлаштирилган, аммо ҳозирги кунга қадар тўлови амалга оширилмаган (маблағ келиб тушмаган) аризалар бўйича тўловларни 2026 йил 26 февралга қадар амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Иш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш ва эҳтимолий тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида тўлов амалга оширилаётганда тўлов варақасининг рақами ва санасини тўлиқ ҳамда аниқ кўрсатиш талаб этилади.

Шунингдек, 2026 йил 26 февралдан бошлаб дори воситалари ва тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича янги аризалар “Дормон” ахборот тизими орқали 738-сон қарор талабларига мувофиқ тақдим этилиши белгиланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган тангалар муомалага чиқарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан эсдалик тангалари...

Больше похожих статей